Линклар

Харьков портлашида жароҳатланган 15 яшар бола вафот этди


Украинанинг Харьков шаҳрида рўй берган портлаш қурбонлари сони уч кишига етди. 23 февраль куни Харьков мэрияси матбуот вакили 15 яшар бола портлаш пайтида олган жароҳатларидан вафот этганини маълум қилди.

22 февраль куни Харьковда Евромайдон воқеаларининг бир йилллиги муносабати билан уюштирилган марш пайтида рўй берган портлашда бир полициячи ва фаол ҳалок бўлган эди.

Бир йил аввал президент Виктор Януковичнинг ҳокимиятдан қувилишига сабаб бўлган воқеалар ҳозирда Украина шарқида давом этаётган можарони ҳам келтириб чиқарган эди.

Айни пайтда, бугун парламент депутати Димтро Тимчук россияпараст айирмачиларнинг қуролли гуруҳлари Украина жанубидаги Мариуполь шаҳри олдига тўпланаётганини баён қилди. Тимчук Facebook саҳифасида 23 февраль куни қолдирган хабарига кўра, 22 февралдан бери исёнчиларнинг 350 кишилик қўшини ва 20га яқин зирҳли машинаси, жумладан олти танк Мариуполь яқинидаги Безименне туманига тортилган.

XS
SM
MD
LG