Линклар

logo-print

Украина ҳарбийлари сепаратчилар ўтган тунда 7 марта ҳужум қилганини айтмоқда


Украина ҳарбийлари россияпараст сепаратчиларнинг оташкесим битимини бузиб, ҳужум қилишда давом этаётганини айтмоқда.

24 февраль куни телевидение орқали берилган расмий баёнотда Украина ҳарбийлари матбуот вакили Анатолий Стельмах 23 февраль куни сепаратчилар Дебальцево яқинидаги қишлоқларга 7 марта ҳужум қилганини айтди.

Стельмахга кўра, сепаратчилар Донецк яқинида артиллерия қуроллари ва миномётдан ўт очган. Бундан ташқари, сепаратчиларнинг Мариополь яқинидаги иккита посёлкадан Киев қўшинларини сиқиб чиқаргани хабар қилинмоқда.

12 февралда эришилган ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битим 15 февралдан кучга кирган, аммо томонлар амал қилмай келмоқда. 23 февраль куни Украина ҳарбийлари оғир қуролларни фронт чизиғидан олишга келишилганини хабар қилган. Бироқ, 24 февраль куни Стельмах "оташкесим битимига камида 24 соат амал қилинсагина" оғир қуроллар ортга қайтарилишини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG