Линклар

OzodNazar: “Хатларимни конвертдан чиқариб, ўрнига оқ қоғоз солиб қўйишди”


Ўзбекистон президентлигига расмий сайловга параллель равишда Интернетда Виртуал сайлов ўтказилмоқдаки, OzodNazar эшиттириши бугундан бошлаб куннинг энг муҳим воқеаларини ҳам расмий, ҳам виртуал сайловга номзоди кўрсатилганлар билан муҳокама қилмоқчи.

Тошкентлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Шуҳрат Рустамов OzodNazarнинг сайловолди суҳбатдошларидан дастлабкисидир.

Нима учун биринчи бўлиб Шуҳрат Рустамовни таклиф қилдик? Бу савол жавоби суҳбат ичида...

Шуҳрат Рустамов 1952 йил, 1 февралда Тошкентда туғилган.

1983 йилда Низомий номидаги Давлат педагогика институтининг математика факультетини битирган.

Виртуал сайлов комиссияси расмий сайтида эълон қилинган таржимаи ҳолида ўзи ҳақда Шуҳрат Рустамов бундай ёзган:

“1991 йилда ХДПга аъзо бўлиб, маҳалламизда бошланғич партия ташкилотини тузиб, 2005 йилгача ташкилот котиби бўлиб фаолият кўрсатиб, Андижон қирғинидан сўнг партия ташкилотини тарқатиб, умуман ХДПдан чиқиб кетдим.

Президент девонига тинимсиз шикоятлар (72та) ёзганим учун менга тазйиқ уюштирилиб, ноқонуний суд қилиб, 1993 йил 17 март куни суд шартли ҳукм чиқарди ва 29.08.93й.да айнан шу шартли ҳукм билан мени қамоққа олишиб, у/я 64/61 муассасасига жўнатишиб, у ерда 1 йилу 3 ой ноҳақ жазони ўтаб келдим.

1994 йилда озодликка чиқиб, қонунларни ўқиб ўзлаштириб, шу йилдан бошлаб менинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятим бошланган.

Ҳозирги кунда нафақадаман, асосий иш фаолиятим инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдир”, деб ёзган Шуҳрат РастамовВиртуал сайлов комиссияси расмий сайтида эълон қилинган таржимаи ҳолида.

Суҳбатдошимиз оилали, 3 фарзанднинг отаси.

XS
SM
MD
LG