Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:22

BahsOnlineда сайловолди дебатлари: Намоз Нормўмин – Ҳазратқул Худойберди


Виртуал президентликка номзодлар Намоз Нормўмин ва Ҳазратқул Худойбердиев.
Виртуал президентликка номзодлар Намоз Нормўмин ва Ҳазратқул Худойбердиев.

BahsOnline дастурининг 25 февраль, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да ўтказилган навбатдаги сонида Ўзбекистон президентлигига виртуал номзодлар орасидаги мунозара давом этди. Бу гал баҳс майдонига ўзбек ҳукумати мухолифлари Намоз Нормўмин ва Ҳазратқул Худойберди тушди.

Виртуал сайловда президентликка ўз номзодларини қўйган ўзбек ҳукумати мухолифлари Намоз Нормўмин ва Ҳазратқул Худойбердининг Виртуал сайлов комиссиясига тақдим қилган сайловолди дастурлари ижтимоий тармоқларда муҳокама қилиняпти.

Намоз Нормўминнинг“Ўзбекистондаги ижтимоий ҳаётнинг инқирозига сабаб бўлган имонсизлик, ёлғон, зулм, порахўрлик ва ахлоқий тубанликларни йўқ қиладиган ягона чора ислом дини" деганига қарши фикр билдирган Ҳазратқул Худойберди фикрича “динни сиёсатга аралаштирмаслик” керак.

Ҳазратқул Худойберди оппонентининг сиёсатда барқарор эмаслигини таъкидлар экан, “дин ҳар бир кишининг шахсий иши, бу ишни жамоат ишига, ундан сўнг эса давлат ишига олиб чиқиш хатодир, давлат сиёсатини дин билан аралаштириб юргизиб бўлмайди”, дейди.

Айни пайтда, Намоз Нормўмин исломни дунёвийликка, фикр эркинлигига йўл берган дин сифатида жамиятнинг ажралмас бир қисми бўлиши кераклигини таъкидлайди.

Оппонентлар баҳс майдонида Ўзбекистонни сиёсий ва иқтисодий бўҳрондан олиб чиқишнинг бошқа йўллари ҳақида ҳам мунозара юритдилар.

Баҳснинг тўлиқ шаклини қуйида тинглашингиз мумкин:

BahsOnlineда сайловолди дебатлари: Намоз Нормўмин – Ҳазратқул Худойберди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:55:00 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG