Линклар

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг амалга оширилиши муносабати билан қонунчиликка ёши 60 дан ошган маҳкумларнинг жазо муддатларини қисқартириш бўйича ўзгартиришлар киритилади.

Бу ҳақда norma.uz ҳуқуқий-ахборот портали хабар қилди.

Порталга кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 50-моддасига киритилаётган мазкур ўзгартиришга мувофиқ, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги жиноий ижро тизимидаги колониялар, манзил колониялар ҳамда жиноий жазони ижро этиш билан боғлиқ бошқа муассасаларда сақланаётган аёл ва эркак маҳкумлар 60 ёшдан ошган бўлсалар, уларнинг жазо муддатлари 4/1 қисмдан 3/1 қисмгача, яъни 75 фоиздан 67,7 фоизга қадар қисқартирилади.

Ҳуқуқий порталда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг махсус қисмига киритилаётган мазкур ўзгартиришларнинг умумий авф, яъни амнистия актларига ҳуқуқий тааллуқлилигига шарҳ берилмаган. Шунингдек, Давлат дастури бўйича киритилаётган ўзгартиришлар маҳкумларнинг жазони ижро этиш муассасаларидаги тартиббузарлиги билан боғлиқ ҳолларга тааллуқлилиги масаласи ҳам изоҳланмаган.

Ҳолбуки, ҳар йили эълон қилинадиган умумий авфлардан ёши аллақачон 60 дан ошган Бобомурод Раззоқов, Солижон Абдураҳмонов, Мурод Жўраев, Аъзам Турғунов сингари фуқаролик жамияти вакиллари айнан муассаса тартибини бузганлик айблови билан бебаҳра қолишади.

Norma.uz сайтига кўра, бундан ташқари, “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг амалга киритилиши муносабати билан 100 ёшдан ошган фуқароларга бир марталик энг кам маош миқдорининг бир баравари миқдорида рағбатлантириш берилади. Ёши 75 дан ошган фуқароларга нисбатан молия муассасалари томонидан нотўғри белгиланган пенсиялардан келиб чиқадиган қарздорликдан воз кечилади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG