Линклар

Таниқли ҳофиз Камолиддин Раҳимов оламдан ўтди


25 февраль куни тонгда таниқли ҳофиз, Ўзбекистон халқ артисти Камолиддин Раҳимов 72 ёшида Наманганда оғир хасталикдан сўнг вафот этди. Бу ҳақда “Озодлик”ка ҳофизнинг шогирдларидан бири, журналист Носир Зокир хабар қилди.

Носир Зокирга кўра, ҳофиз бугун тушдан сўнг она юрти Наманганда тупроққа берилади. Ҳофизнинг маъракасига пойтахтдан кўпчилик жамоатчилик ва санъат арбоблари келиши кутилмоқда.

“Устоз камтарин инсон, истеъдодли санъаткор, дўстларига ғамхўр шахс эди. У доим ўзини замон талотўпларидан юқори тутди, ҳақиқий санъат йўлини, халқнинг эътиборини танлади”, дейди журналист Носир Зокир “Озодлик” мухбири билан суҳбатда.

Камолиддин Раҳимов ўзбек санъат ихлосмандларига “Наргиз”, “Келмаса нетай”, “Куйгай”, “Токай”, “Даҳр аро” ва бошқа ўнлаб қўшиқлари билан яхши таниш.

У 1943 йилнинг 12 январида Наманганда таваллуд топган, классик йўналишдаги қўшиқлари билан ихлосмандлари эътиборини қозонганди.

XS
SM
MD
LG