Линклар

logo-print

“Ўзбекистон” телеканали устидан фуқароларнинг ўз яқинлари қадр-қимматини ҳимоялаб киритган даъво аризасини кўриб чиқиш 9 мартга қолдирилди.

Бу ҳақда Озодликка билдирган Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи (ЎҲҲТГ) раҳбари Суръат Икромов куни кеча

Тошкент шаҳар Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтохур туманлараро судида “Ўзбекистон” телеканали устидан Норвегиядан депортация қилинган ва кейин Ўзбекистонда судланиб, озодликдан маҳрум қилинган фуқароларнинг яқинлари даъво аризаси 25 февралда кўрилиши тўғрисида хабар қилган эди.

25 февраль куни эрталаб соат 11. 30да судья Дилбар Мавлонова даъво аризаси киритган Насиба ва Дилноза Илҳомоваларни ўз кабинетига таклиф қилиб, суд мажлиси 9 март, соат 11 га кўчирилганини айтган. Мажлиснинг кўчирилишига Ўзбекистон телевидениеси юристи даъво аризаси мазмуни билан таниш эмаслигини сабаб қилиб кўрсатган.

Озодлик радиоси 24 февраль куни “Ўзбекистон” телеканали юристи (Қаҳрамон ака) телеканал билан боғлиқ иш судда кўрилажаги тўғрисидаги хабарни тасдиқлаган, суддан расмий чақирувнома келганини айтган эди.

Телеканални судга берганларга кўра, “Ўзбекистон” телеканали ўтган йилнинг 11 декабрида намойиш қилган “Хиёнат” фильмида Норвегиядан депортация қилинганлар устидан судлов ҳали якунига етмай туриб, уларни бесоқолбозликда айблаган, яъни туҳмат қилган, уларнинг инсоний қадр-қиммати ва номусини топтаган.

XS
SM
MD
LG