Линклар

Россияда гўшт, сут, картошка каби маҳсулотлар нархларини 2 ойга музлатмоқчилар


Россиядаги йирик чакана савдо тармоқлари ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархини икки ойга музлатиб қўйиш тўғрисида келишиб олди.

Бу ҳақдаги қарорни “Магнит», X5 Retail Group, “Ашан”, “Дикси”, “Лента” каби чакана савдо тармоқлари аъзо бўлган Ассоциация қабул қилгани тўғрисида Россиядаги ахборот воситалари хабар қилди.

Келишув лойиҳаси Монополияга қарши федерал хизматга жўнатилган, лекин Ассоциация келишув хизмат томонидан маъқулланишига шубҳа қилмаяпти.

Россияда гўшт, товуқ гўшти, музлатилган балиқ, сут ва бир қатор сут маҳсулотлари, қанд, туз, кунгабоқар мойи, картошка, карам, олма ва яна бир неча маҳсулот ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар ҳисобланади.

Россия рубли 2014 йилнинг кузидан бошлаб кескин қадрсизланиб кетгани учун нархлар кўтарилиб кетди. Бир қатор савдо тармоқлари аввалроқ бир неча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини музлатиб қўйган эди.

Мутахассислар Россия бозори тобора Совет давридаги бошқарув усулларига қайтарилаётгани тўғрисида айтмоқдалар.

XS
SM
MD
LG