Линклар

logo-print

Мустафо Жамилев Надежда Савченкони очликни тўхтатишга чақирди


Мустафо Жамилев

Мустафо Жамилев

Қрим татарлари лидери Мустафо Жамилев Россия қамоғида сақланаётган украин учувчиси Надежда Савченкони очиликни тўхтатишга чақирди.

Гордон сайтига берган интервьюси давомида Жамилев Савченконинг очлик эълон қилгани Россия маъмурларининг уни озод қилишига мажбур қила олмайди, деган фикрни билдирди.

Собиқ совет диссиденти, 71 га кирган Мустафо Жамилев совет турмаларида 1966 йилдан 1986 йилгача 6 марта ўтириб чиққан.

Ҳибсда сақланаётган Надежда Савченко ноқонуний қамоққа олинганидан норозилик билдириб икки ярим ой олдин очлик эълон қилган ва у ўз акциясини ҳануз давом эттирмоқда.

Россия томони украин учувчисини Луганскда россиялик икки журналист ўлимида айбламоқда.

Надежда Савченко ўзига билдирилган айбловни рад этмоқда ва уни россияпараст исёнчилар ўғирлаб, Россияга олиб келганларини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG