Линклар

Мариуполга сепаратчилар ҳужум қилса, ЕИ Россияга янги санкциялар қўллайди


Агар россияпараст сепаратчилар Мариуполь шаҳрига ҳужум қилгудай бўлса, Европа Иттифоқи Россияга нисбатан янги санкциялар жорий қилади. Бу ҳақда бугун Франция ташқи ишлар вазири Лоран фабиус баёнот берди.

Польша ташқи ишлар вазири Гжегож Схетина эса, янги санкциялар лойиҳаси тайёр туриши керакки, токи сепаратчилар Мариуполга ҳужум қилиши биланоқ кучга кирсин, деб баёнот берди.

Сепаратчиларнинг ўзини Донецк халқ республикаси, деб эълон қилган тузилмаси ва Киев бир-бирини Мариуполь ва унинг атрофида жанг бошлашга тайёргарлик кўраётганликда айбламоқда.

XS
SM
MD
LG