Линклар

logo-print

Қирғизистонда эшак гўшти сотганлар устидан жиноят иши очилиши кутилмоқда


Қирғизистон Иқтисодий жиноятларга қарши кураш бошқармаси эшак гўшти сотганларга қарши жиноят иши ҳали қўзғатилгани йўқ, воқеа ҳозирча ўрганилмоқда.

Бу ҳақда тилга олинган бошқарма матбуот котиби Шокир Мусаров Озодлик радиоси қирғиз хизматига билдирди.

Унинг айтишича, бу ҳақда бошқармага Сўқулуқ туман милицияси 24 февралда маълум қилган.

- Эшак сўйиб сотганлар тўғрисидаги хабар душанба куни оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлганидан кейингина бу иш бизга ўтказиб берилди. Ҳозирча биз жиноят иши очганимиз йўқ, - деди Мусаров.

XS
SM
MD
LG