Линклар

Қозоғистонда 26 апрелда муддатидан олдин президентлик сайлови ўтказилади


Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев мамлакатда муддатидан олдин президентлик сайловлари 26 апрелда ўтказилишини маълум қилди.

25 февраль куни Миллий телевидения орқали қилган чиқишида Назарбоев “2016 йилда президентлик ва парламент депутатлигига сайлов ўтказилиши режалаштирилгани, аммо Конституция бир йилда иккита сайлов ўтказишга йўл бермаслиги” муносабати билан президентлик сайловини муддатидан олдин ўтказишга қарор берганини айтди.

Қозоғистонга 1989 йилдан бери раҳбарлик қилиб келаётган Назарбоев, шунингдек, “Халқ манфаатларини ҳамда менга келган илтимосларни ҳисобга олган ҳолда муддатидан олдин сайлов ўтказилиши ҳақидаги фармонни имзоладим”, деб билдирди.

Президентлик сайлови Қозоғистонда 2016 йилга режалаштирилган эди. Бироқ 14 февраль куни Қозоғистон халқлари ассамблеяси президентлик сайловини жорий йилда ўтказиш ташаббуси билан чиққан. Қозоғистон парламенти ўтган ҳафтада бу ташаббусни қўллаб-қувватлаган эди.

XS
SM
MD
LG