Линклар

Россия президенти Владимир Путин Украина газ таъминотидан узиб қўйилиш хавфи остида турганини билдирди.

Путинга кўра, Украина томонидан газ учун олдиндан тўланган ҳақ 3-4 кунга етади, агар яна олдиндан ҳақ тўланмаса газ таъминоти ўчирилади, бу эса Европага газ транзити учун муаммо яратиши мумкин.

Россия президенти Киев томонидан ўзларини Донецк ва Луганск халқ республиклари деб номлаган ҳудудларга газ таъминотининг тўхтатиб қўйилишини оғир гуманитар вазиятни ҳисобга олганда геноцид сифатида баҳолаш мумкинлигини айтди.

Кеча Россиянинг “Гaзпром” ширкaти 26 феврaлдaн бошлaб Укрaинaгa гaз еткaзиб беришни тўхтaтиши мумкинлигини билдирган.

Украинанинг "Нaфтогaз" ширкати 23 феврaль куни 114 миллион метр куб гaз учун олдиндaн пул тўлaнгaни, бироқ Россия 47 миллион метр куб гaз еткaзиб бергaнини мaълум қилгaн эди.

XS
SM
MD
LG