Линклар

Керри Путинни Украинадаги вазиятни издан чиқаришга уринаётганликда айблади


АҚШ Давлат котиб Жон Керри Россия президенти Владимир Путинни “ҳудудларни босиб олиш орқали” Украинадаги вазиятни издан чиқаршига ҳаракат қилаётганликда айблади ва Москва ҳамда россияпараст исёнчилар Минскда эришилган тинчлик битимига амал қилмаётганликларини билдирди.

Керрининг 25 февраль куни АҚШ қонунчилик палатасида қилган мазкур чиқиши Украина шарқида нисбатан тинчлик ҳукумронлик қилаётган пайтга тўғри келди. Шу куни Киев жанг туфайли бирор одам ҳалок бўлмаганини билдирди. Айни пайтда ЕХҲТ кузатувчилари 10 кун аввал кучга кирган тинчлик келишимини амалга ошириш учун оғир ҳарбий техникаларни белгиланган ҳудудга олиб чиқиш борасида ҳаракатлар бўлаётгани кузатилмаётганини маълум қилмоқда.

“Бугунги кунда на Россия,на исёнчилар ўз мажбуриятларини бажаришга шоишилмаяпти”, деди Керри. АҚШ давлат котиби, агар Россия ўз мажбуриятларини бажармасликда давом этса, янги санкциялар қўлланилиши мумкинлигини эътироф этди.

XS
SM
MD
LG