Линклар

logo-print

Мираброр Усмонов Марказий Осиё Футбол уюшмаси президенти бўлди


Мираброр Усмонов.

Мираброр Усмонов.

Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов Марказий Осиё Футбол уюшмаси президенти лавозимига сайланди. Ўтган ойда Австралияда ўтказилган Осиё Футбол конфедерацияси йиғинида ташкил қилинган Марказий Осиё Фтубол уюшмаси бош қароргоҳи Тошкентда жойлашади.

9 январь куни Мельбурн шаҳрида бўлиб ўтган ОФК йиғинида ташкилот Низомига ўзгартиш киритилиб, шу пайтгача ташкилот доирасидаги тўртта географик ҳудуд ўрнида бешта ҳудуд яратишга қарор қилинди.

Марказий Осиё уюшмаси ОФК Ижроия қўмитасида учта ўринга эга бўлади.

67 ёшли Мираброр Усмонов Ўзбекистон Футбол федерациясини 2006 йилдан бери бошқариб келади. Асли касби ошпаз бўлган Усмонов 2013 йилдан бери Миллий олимпия қўмитаси раиси ҳамдир.

Мустақиллик йилларигача Тошкентдаги турли ресторанларда ошпазлик қилган Усмонов 1990-2005 йилларда савдо вазири ва бош вазир ўрибосари лавозимларини эгаллаган.

XS
SM
MD
LG