Линклар

logo-print

Лавров санкциялар билан қўрқитаётган Керри ва ғарблик сиёсатчиларга ташланди


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москвага нисбатан янги санкциялар жорий этилишидан огоҳлантирган АҚШ Давлат котиби ва ғарблик бошқа сиёсатчиларни қоралаб чиқди. 26 февраль кунги чиқишида Лавров янги санкциялар ҳақидаги гап-сўзлар 12 февраль куни Минскда эришилган сулҳ келишувини амалга тадбиқ қилиш эҳтиёжидан эътиборни чалғитишга қаратилган, дея иддао қилди.

Лавровнинг ғазабли баёноти давлат котиби Жон Керри 25 февраль куни АҚШ Конгрессида “на Россия, на у қўллаб-қувватлаётган кучлар сулҳда кўзда тутилган мажбуриятларни бажармоқда”, дея баён қилиши ортидан янгради. Минск келишуви ўтган йилнинг апрел ойидан бери шарқий Украинада 5600дан ошиқ одамнинг ҳалок бўлишига олиб келган қуролли можарони тўхтатишга қаратилган.

“Ғарб расмийлари, жумладан Жон Керри ва (Европа Кенгаши раиси) Дональд Тускларнинг янги санкцияларга доир баёнотларига келсак, буни изоҳлаш осон: улар жазавага тушиш орқали Минск келишувларини амалга тадбиқ қилиш эҳтиёжидан эътиборни чалғитишга уринмоқда”, дея таъкидлади Лавров Мсоквада ўтказилган матбуот анжуманида.

XS
SM
MD
LG