Линклар

logo-print

Ozod Nazar: Америкага эркинлик излаб келган ўзбеклар нега мустабидликни танламоқда ?


Гулноза Саид.

Гулноза Саид.

OzodNazar дастурининг бугунги меҳмони АҚШнинг Бруклин мавзесида истиқомат қиладиган мустақил журналист Гулноза Саид Нью-Йоркда ИШИДга қўшилмоқчи бўлган ўзбеклар ҳибсга олинганига муносабат билдирар экан¸ ўзбек муҳожирларининг эркин юртларда тоталитаризмни соғиниши сабабларини таҳлил қилишга уринди.

Ўзбекистонлик 24 яшар Абдурасул Жўрабоев, 30 яшар Аброр Ҳабибов, “Исломий давлат” гуруҳига молиявий кўмак кўрсатишга ҳаракат қилганлик ва Туркия орқали Сурияга ўтиб “Исломий давлат” жиҳодий гуруҳига қўшилмоқчи бўлганликда айбланмоқда.

Гулноза Саид бу шахсларнинг радикаллашувини изоҳлар экан¸ “ўзбекистонлик бу ëшларнинг АҚШдаги ҳаëти уларнинг шахс сифатида шаклланиш пайтига тўғри келганини кўрамиз. Айнан шу даврида одам ўзлигини излайди. Бу ëшлар ўзлигини исломий платформада кўриб¸ ўз ривожланишини шу асосда белгилашган” деб таъкидлади.

Суҳбат давомида Гулноза Саид ўзбек ëшларининг Путинга муҳаббати ва Обамага нафрати борасида ҳам тўхталди.

Гулноза Саидга кўра¸ Россия оммавий ахборот воситалари шакллантирган бу ëшларнинг аксил-америкаа зеҳнияти тамалида экстремизм урчимоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG