Линклар

logo-print

WBA Руслан Чагаев чемпионлик мақомини ҳимоя қилиши шартлиги ҳақида қарор чиқарди


Руслан Чагаев.

Руслан Чагаев.

Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ўзбекистонлик жаҳон чемпиони Руслан Чагаев жаҳон чемпионлигига номзод Лукас Браун билан мажбурий жанг ўтказиш бўйича музокараларни бошлаши шартлиги ҳақида буйруқ чиқарди.

36 ёшли Руслан Чагаев WBA рейтингида 4-ўринни эгаллаб келаётган Лукас Браун билан жанг ўтказиш ҳақида 30 кун ичида шартномага эришиши шарт. Хабарларга қараганда, агар белгиланган муддат ичида томонлар шартномани имзолай олмаса, у ҳолда кенгайтирилган промоутерлик савдолари бошлангани эълон қилинади.

Чагаев жаҳон чемпиони мақомини ўтган йилнинг июль ойида Фреса Окендони рингда енгиш орқали қўлга киритган эди.

Чагаев жаҳон чемпионлигини икки марта қўлга киритган. Биринчи марта у россиялик Никалай Валуевни енгиб, 2007 йилда жаҳон чемпиони бўлган эди.

XS
SM
MD
LG