Линклар

Ўзбекистонда 2015 йилнинг март ойидан SEVIMLI TV номли нодавлат интернет-телеканал техник эфирини бошлайди.

Хабарларда айтилишича, бир кеча-кундуз давомида 20 соат эфирга чиқадиган телеканалда интернет фойдаланувчилари ўзларига маъқул келган теледастурларни танлаб, томоша қилишлари мумкин бўлади.

Телеканалда ахборот-информацион, маданий-маърифий ва мусиқий-кўнгилочар дастурлар, ток-шоулар, реклама-тижорат кўрсатувлари, сериаллар ва бадиий фильмлар намойиш этилади.

XS
SM
MD
LG