Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:34

“Исломий Давлат” жангарилари Ироқдаги артефактларни яксон қилди


“Исломий Давлат” гуруҳи чиқарган янги видеода жангариларнинг Ироқ маданий меросини вайрон этаётгани акс этган.

Жангарилар Мосул шаҳридаги музейлардан бирида қатор бебаҳо обидаларни ер билан яксон этган.

26 февраль куни ижтимоий медиа тармоқлари воситасида тарқатилган беш дақиқалик видеода жангариларнинг ҳайкаллар ва бошқа қадимий обидаларни болғалар билан парчалаётгани тасвирланади.

Видео бошида жангарилардан бири кўргазмага қўйилган артифактларни бутларга тенглаштиради ва бу амал Исломга зид эканини таъкидлайди.

Ортидан гуруҳ аъзолари ҳайкаллар устига ўралган пластик пардаларни олиб ташлаб, обидаларни ер билан яксон қилади.

"Исломий давлат" жангарилари осори-атиқаларни яксон қилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:51 0:00

Жангарилар вайрон қилган ҳайкаллардан бири милоддан олдинги 900- йилда барпо этилган қанотли буқа шаклидаги Оссурия тангрисидир.

Эҳсон номи билан қисқа хабарлар йўлловчи ироқлик Twitter фойдаланувчиси “Исломий Давлат” гуруҳи “Ироқдаги энг сўнгги маданий меросни вайрон қилди”, деб ёзади.

"5 минг йиллик маданий мерос абадий ғойиб бўлди," – деб ёзди Эҳсон - "Энди болаларимизга ҳимоя қила олмаганимиз обидалар суратларини кўрсатамиз, холос."

“Исломий Давлат” гуруҳи Мосул шаҳрини ўтган йилнинг июнь ойида ишғол этганди.

The Daily Beast газетасига кўра, “Исломий Давлат” раҳбари Абу Бакр Бағдодий, гуруҳ Мосулни босиб олишидан кўп ўтмай Мосул музейини бориб кўрган.

Ўтган йил июлида Ироқ расмийлари Обама маъмуриятидан Мосул атрофидаги Ниневеҳ ва бошқа тарихий иншоотларни ҳимоя қилишда ёрдам беришга чақирганди.

XS
SM
MD
LG