Линклар

Бруклин сабоқлари: Нега баъзи ўзбек муҳожирлари демократияни демонтаж қилишга мойил?


АҚШ президентига суиқасд қилишга урингани учун жазога тортилган Улуғбек Қодиров

АҚШ президентига суиқасд қилишга урингани учун жазога тортилган Улуғбек Қодиров

АҚШ Федерал тергов бюроси Нью-Йоркнинг Бруклин мавзесида яшаб келган икки Ўзбекистон фуқаросини қўлга олгани ортидан чиққан саволларни Қурултой дастурида муҳокама қилдик.

Ўзбекистонлик 24 яшар Абдурасул Жўрабоев, 30 яшар Аброр Ҳабибов, “Исломий давлат” гуруҳига молиявий кўмак кўрсатишга ҳаракат қилганлик ва Туркия орқали Сурияга ўтиб “Исломий давлат” жиҳодий гуруҳига қўшилмоқчи бўлганликда айбланмоқда.

25 февраль куни Нью Йорк ва Флоридада ушланганлар бевосита "Исломий давлат" билан алоқадорликда гумонланиб ушланган дастлабки ўзбеклар бўлса-да¸ улар радикал исломий гуруҳларни қўллашда айбланаëтган биринчи ўзбекистонликлар эмас.

2012 йил 13 июль куни АҚШнинг Бирмингем округидаги Федерал суд ҳакамлари президент Барак Обамани ўлдирмоқчи бўлганини тан олган 22 яшар ўзбекистонлик Улуғбек Қодировни 15 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.

Қурултой эшиттиришида иштирок қилган АҚШдаги “Ватандош” ташкилоти раҳбари Фарҳод Султон америкадаги ўзбекларнинг радикаллашмаслиги учун Ўзбекистондаги имомларни АҚШга чақириб амри-маъруфлар ташкил қилиш зарурлигини айтди.

Шу билан бирга Фарҳод Султон АҚШдаги ўзбек муҳожирларини жипслаштириб турадиган маҳалла ва посбонлар тизими ташкил қилиниши керак деган фикрни саслантирди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG