Линклар

Наманган вилоятида тест синови пайти сохтакорлик қилган жиноий гуруҳ аъзолари суд ҳукмига кўра озодликдан маҳрум қилинди. Гуруҳга бошчилик қилган наманганлик Отабек Қосимов 5,6 йилга қамалган. Гуруҳнинг уч аъзоси эса 5 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум қилинган.

“Диёнат” газетаси хабарига кўра, тўрт кишидан иборат жиноий гуруҳ Наманган тиббиёт коллежига кириш имтиҳонлари пайти ўнга яқин абитуриентнинг ҳужжатини сохталаштириб, уларнинг ўрнига “десантчи” -талабаларни киритишга ҳаракат қилган.

Гуруҳ аъзолари Самарқанд тиббиёт институти қошидаги 2-академик лицейда таҳсил олаётган 11 нафар аълочи талабадан “десант” сифатида фойдаланган.

Сохта ҳужжатлар билан имтиҳонга кираётган пайти қўлга олинган “десантчи” талабалар тақдири ҳозирча номаълум.

XS
SM
MD
LG