Линклар

logo-print

Москвада Немцов хотираси учун кўп минг кишилик марш ўтказилди


Москвадаги хотира марши иштирокчилари, 2015 йилнинг 1 марти.

Москвадаги хотира марши иштирокчилари, 2015 йилнинг 1 марти.

Якшанба куни Москва марказида мақтул мухолифатчи Борис Немцов таъзияси ва бу қотиллик юзасидан Кремлга норозилик изҳор қилиш учун бир неча ўн минг киши юриш ўтказди. Марш президент Путин сиёсатига мухолиф қарашда бўлган сиёсатчилар томонидан уюштирилди.

Тадбир ташкилотчилари Москвадаги маршда 70 минг чоғли одам иштирок этганини айтмоқдалар. Мухолифат тадбирларида иштирок этган одамлар сонини кўпинча камайтириб кўрсатадиган Россия Ички ишлар вазирлиги эса кечаги акцияда бор-йўғи 21 минг киши иштирок этганини таъкидлади.

Юриш минглаб одам 27 февраль оқшомида мухолифатчи Борис Немцов отиб кетилган Кремль яқинидаги кўприк устига гуллар қўйганидан кейин бошланди.

Давлатга қарашли ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги Санкт-Петербург полицияси маълумотига таянган ҳолда, у ердаги маршда 6 минг киши қатнашганини хабар қилди.

Путин Немцовнинг ўлдирилишини “провокация” деб атади. Россиялик терговчилар қотиллик бўйича бир неча тахмин, шу жумладан, Немцов радикал исломчилар томонидан ёки “мамлакатдаги сиёсий барқарорликка раҳна солиш учун” фитна чиқариш мақсадида ўлдирилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминлар асосида иш олиб борилаётганини маълум қилдилар.

Ўлимидан аввалроқ берган интервьюсида Борис Немцов Россиянинг Украинадаги айирмачиларга ёрдам беришдаги ролини очиқ танқид қилгани учун Путин уни ўлдириши мумкинлигидан қўрқаётганини эътироф этган.

XS
SM
MD
LG