Линклар

logo-print

Россия пойтахтида украиналик депутат қисқа муддатга ҳибс қилинди


Украиналик депутат Олексий Гончаренко, Москва, 2015 йил 1 марти.

Украиналик депутат Олексий Гончаренко, Москва, 2015 йил 1 марти.

Москвада қисқа муддатга ҳибс қилинган украиналик депутат Олексий Гончаренконинг 2 март куни яна маҳкама қаршисига чиқарилиши ва қайта ҳибс этилиши кутилмоқда.

Бу ҳақда Франс-пресс агентлигига украиналик депутатнинг адвокати маълум қилган.

Россия Федерал тергов қўмитаси Гончеренко ўз шаҳри Одессада украинапараст ва россияпараст намойишчилар ўртасида 2014 йил май ойида содир бўлган тўқнашувда иштирок этган-этмагани юзасидан сўроқ қилинганини билдирди. Ўшанда содир бўлган отишмада ўнлаб одам, шу жумладан, Россия фуқаролари ҳалок бўлган.

Украина парламенти спикери Владимир Гройсман дипломатик дахлсизликка эга бўлган Гончаренконинг Москвада қўлга олинишини “халқаро ҳуқуқ меъёрларининг бузилиши” ўлароқ баҳолади. Спикер Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкинни парламент аъзоси бўлган Олексий Гончаренкони озод қилиш учун ошиғич чоралар кўришга чақирди.

XS
SM
MD
LG