Линклар

Керри ва Лавров Донбассдаги вазиятни муҳокама қилади


АҚШ Давлат котиби Жон Керри (ч) ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров (ў).

АҚШ Давлат котиби Жон Керри (ч) ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров (ў).

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Женевада ўтказилаётган мажлисида иштирок этаётган АҚШ Давлат котиби Жон Керри 2 март кунги йиғиндан сўнг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашмоқчи.

Икки давлат бош дипломатлари учрашувида баҳс мавзуи Украина шарқидаги вазият ҳамда 27 февраль куни Москва марказида Кремлнинг ашаддий танқидчиси Борис Немцов отиб кетилгани бўлиши кутилмоқда.

1 март куни Жон Керри Россия расмийларини Немцовнинг ўлдирилиши юзасидан синчковлик билан, шаффоф ва реал тергов олиб боришга чақирган.

Кеча Немцов хотираси учун Москва марказида уюштирилган маршда камида 50 минг одам иштирок этди. Мазкур юриш иштирокчиларидан 50 чоғли киши кеча “жамоат тартибини бузганлик ва полицияга бўйсунмаганлик” важидан ҳибсга олинган.

Оташкесим ҳақидаги битим кучга киргандан буён Донбассда нисбатан осойишталик ҳукм сура бошлаганига қарамай, украиналик ҳарбийлар бу осойишталик ўта мўртлигини таъкидлаб, исёнчилар бу пайтдан Киев ҳукуматига қарашли объектларга янги ҳужумлар уюштиришга куч йиғиш учун фойдаланаётганини иддао қилмоқдалар.

XS
SM
MD
LG