Линклар

Ўзбекистон телевидениеси сухандони, таниқли актёр Раҳматилла Мирзаев 60 ёшда оламдан ўтди.

Озодликнинг Тошкентдаги манбаларидан олинган маълумотларга кўра, Мирзаев номаълум шахслар томонидан ўлдирилган. Айни пайтда Раҳматилла Мирзаевнинг ҳамкасби - яна бир таниқли диктор Муслимбек Йўлдошев ҳам Facebook тармоғидаги саҳифасида ҳамкасби қотиллик қурбони бўлгани ҳақида хабар қолдирди.

Номаълум шахслар томондан ўлдирилган бу машҳур дикторни таниганлар, уларнинг ҳақларига дуо деб қўярсизлар деган умид билан, ҳамкасблари номидан...” – деб ёзди Муслимбек Йўлдошев.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, олий тоифали сухандон Раҳматилла Мирзаев давлат телевидениесида 40 йилга яқин ишлади.

Diktor.uz сайтида берилган маълумотларга кўра, 2014 йилнинг 22 сентябрида 60 ёшни қаршилаган Мирзаевнинг уч фарзанди ва бир набираси бор.

“Озодлик” телевидение сухандони ўлими тафсилотларини ўрганмоқда.

XS
SM
MD
LG