Линклар

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Украина шарқида эришилган оташкесим битимига риоя қилинмаса, Россияга нисбатан янги иқтисодий санкциялар қўлланиши муқаррар эканини таъкидлади.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши сессияси кун тартибидан ташқарида учрашган Керри битимга "шубҳасиз келгуси бир неча кун эмас, соатлар ичида" тўлиқ амал қилиш бошланишига умид билдирди.

Оташкесим ҳақидаги битим кучга киргандан буён Донбассда нисбатан осойишталик ҳукм сура бошлаганига қарамай, украиналик ҳарбийлар бу осойишталик ўта мўртлигини таъкидлаб, исёнчилар бу пайтдан Киев ҳукуматига қарашли объектларга янги ҳужумлар уюштиришга куч йиғиш учун фойдаланаётганини иддао қилмоқда.

2014 йилнинг апрелидан буён Украина шарқидаги жанг ҳаракатларида қурбон бўлганлар сони 6 мингдан ошди.

XS
SM
MD
LG