Линклар

Microsoft ширкати асосчиси Билл Гейтс Форбс журналининг ҳар йили тузиладиган дунё миллиардерлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади.

Биринчиликни мексикалик тадбиркор Карлос Слимдан қабул қилиб олган Гейтснинг мол-мулки ўтган йил давомида 3 миллард долларга кўпайиб, ҳозирда 79 миллиардни ташкил этмоқда.

Форбс журналига кўра, жорий йилги рейтингда миллардерлар сони 1826 кишига етган. Бу эса рекорд кўрсаткичдир.

Шунингдек, 40 ёшгача бўлган миллардерлар сони 46 кишига етиб, бу кўрсаткич бўйича ҳам янги рекорд ўрнатилган.

Дунёдаги энг бой кишиларнинг 15 нафари америкаликлардир.

Ўтган йилги рейтингга кирганларнинг 138 нафари, жумладан, Украина президенти Петро Порошенко давлати камайгани туфайли бу йилги бойлар рўйхатига киритилмаган.

Россиялик ўзбек миллиардер Алишер Усмонов Форбснинг миллардерлар рейтингида бу йили 71 ўринни эгаллаб, Россиянинг энг бойи кишиси номини Владимир Потанинга бўшатиб берди.

XS
SM
MD
LG