Линклар

Ўтган ойда .UZ домен ҳудудида рекорд кўрсаткичда доменлар рўйхатга олинди


Ўзбекистоннинг .UZ йиллий домен ҳудудида февраль ойида 1004 домен номи рўхатга олиниб, бир ой ичида рўйхатдан ўтиш бўйича рекорд кўрсаткич қайд қилинди.

Бу ҳақда Blog.Index.uz нашри хабар берди.

Хабарга кўра, олдинги рекорд январь ойида қайд этилиб, унда 940та домен рўйхатга олинган.

Бундан ташқари, февраль ойида Ўзбекистоннинг 20 ёшга тўлаётган UZ миллий ҳудудида рўйхaтдaн ўтгaн домен номлари сони 20 мингдан ошган.

1995 йилдa ташкил этилган UZINFOCOM маркази UZ миллий ҳудудининг маъмури ҳисобланади.

Жорий йилнинг 29 aпрелидa Ўзбекистон миллий домен ҳудуди ўзининг 20 йиллигини нишонлaйди.

XS
SM
MD
LG