Линклар

ИИВ Раҳматилла Мирзаевни ўлдирганликда гумонланаётган йигит қўлга олинганини тасдиқлади


Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот ҳизмати таниқли суҳандон Раҳматилла Мирзаевни ўлдирганликда гумонланаётган 21 ёшли зангиоталик йигит қўлга олинганини тасдиқлади.

Зангиота туманининг Чувалчи қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи гумонланувчи ҳозирда сўроқ қилинмоқда.

Қотиллик нима мақсадда амалга оширилгани ҳозирча маълум эмас.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига кўра, 61 ёшли Раҳбатилла Мирзаев 2 март куни эрталаб Зангиота тумани Чиғатой-Оқтепа маҳалласидаги уйида ўлик холда топилган.

XS
SM
MD
LG