Линклар

Шанба куни отиб ўлдирилган сиёсатчи Борис Немцов бугун Москванинг Троекуровский қабристонига дафн этилди.

Сахаров марказида ўтган видолашув маросимга йиғилганлар орасида АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Тефт ва Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Жон Мейжорлар бор эди.

Жаноб Мейжор Россия ҳукуматини Борис Немцов ўлими юзасидан шаффоф тергов ўтказишга чақирди.

Россия ҳукумати ва парламентининг юқори мансабдорлари видолашув маросимида кўринмади.

Россия президенти Владимир Путиннинг ашаддий танқидчиси бўлган Борис Немцов шанба кунига ўтар кечаси Москва марказида номаълум шахслар тарафидан отиб ўлдирилган эди.

XS
SM
MD
LG