Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:59

"Исломий давлат" жангарилари қандай ҳордиқ чиқаради?


"Исломий давлат" футболини фақатгина бошлари тианасидан жудо қилинган футболчилар ўйнайди холос.
"Исломий давлат" футболини фақатгина бошлари тианасидан жудо қилинган футболчилар ўйнайди холос.

“Исломий давлат” гуруҳи жангарилари ҳордиқ чиқариш учун нима қилишади? Янги эълон қилинган фатвога кўра, бўш вақтида жангарилар стол футболи ўйнашлари мумкин. Аммо фатвода бир шарт бор – ўйин фигураларининг бошлари таналаридан жудо қилинган бўлиши керак.

Британиялик таҳлилчи Аймен Ж. ал-Тамимий янги эълон қилинган бу фатвони инглиз тилига таржима қилди ва ўз сайтида эълон қилди. Тамимий шу кунгача бир қанча ИД ҳужжатларини таржима қилган.

Фатвони ИДнинг Ал-Буҳус ва ал-Эфта кенгаши эълон қилди. Тамимийга кўра, мазкур кенгаш чиқарилган қарорларни исломий жиҳатдан талқин қилади.

ИДга оид бу кенгаш стол футболи ўйнашга руҳсат берган бўлса-да, ўйинчиларни ҳайкал ва киши портретини ман қилувчи исломий қоидага амал қилишга чақиради.

Фатвода ёзилишича, ҳордиқ мақсадида ўналадиган стол футболи ўйин фигураларининг боши олиб ташланиши керак.

Стол футболида (бу ўйин кикер ёки фусбол деб ҳам аталади) икки ёки тўрт одам ўзакларга ўрнатилган фигураларни бошқариб беллашади.

Стол футболи ўйнашни истаган ИД жангарилари Ал-Буҳус ва ал-Эфта кенгаши белгилаб берган яна бир неча қоидага амал қилишлари керак.

Масалан, жангарилар ўйинда ким ютиши ҳақида гаров ўйнамасликлари керак. Ютқазган тарафдан ўйин ҳақини олиш ҳам ман қилинади.

Жангарилар яна ўйин давомида ўзларини “шаккокликдан, сўкинишдан, менсимасликдан, аламдан ва нафратдан” тийишлари лозим.

Ўйинчилар яна ўйин қизиганда “худони тилга олишни” унутмасликлари керак.

Стол футболига қизиқмаганлар учун Ал-Буҳус ва ал-Эфта кенгаши бильярд ўйнашга руҳсат берувчи алоҳида фатво ҳам чиқарди. Бильярд ўйнаётганда ҳам баъзи бир қоидаларга амал қилиниши керак.

Бильярд ўйинчилари ҳам куфрлик қилмасликлари, ҳақорат қилувчи сўзларни ишлатмасликлари зарур. Яна ўйинга қизиқиб кетиб ибодат қилишни эсдан чиқариб юборсалар ҳам бўлмайди.

Бильярд ўйинида фигуралар бўлмагани учун ИД жангчиларидан ҳеч ниманинг бошини олиб ташлаш талаб қилинмайди. Ал-Буҳус ва ал-Эфта кенгаши яна жангариларни “вақтни беҳуда кеткизишни талаб қиладиган” кўнгилочар ўйинлардан ўзларини тийишга чақиради.

“Исломий давлат” гуруҳидан фарқли ўлароқ, Ал-Қойдага алоқадор Жабҳат Ал-Нусра гуруҳи стол футболи ва бильярд ўйнашни ман қилган. Яқинда мазкур гуруҳ Ҳалабда жойлашган Ҳурайтан шаҳарчасидаги бильярд ва стол футболи бор магазинларни ёпишни буюрган эди.

XS
SM
MD
LG