Линклар

logo-print

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев фуқароларга ўз уйи ёки шахсий мулкига кириб, хавф туғдирганларга нисбатан қурол ишлатиш мумкинчилигини берувчи қонунга имзо чекди.

Жўғўрқу Кенеш депутати Феликс Қулов бошчилигидаги қонун ташаббусчиларининг айтишича, сўнгги пайтда давлат мулки етарлича мухофаза қилинаётган бўлса-да, шахсий мулк ҳимоясига кўп эътибор берилмаётир.

Парламент депутатлари ҳар бир фуқаро шахсий мулкини ўз ҳаётидай ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканини айтмоқдалар.

Расмий статистикага кўра, пойтахт Бишкекнинг ўзида 12 мингдан ошиқ кишида ўқ отар қурол учун лицензия бор. Уларнинг қўлида 18 минг қурол борлиги айтилади.

XS
SM
MD
LG