Линклар

Самолётларга лазер нури йўналтирганлар жавобгарликка тортилмоқда


Тошкент аэропортидан Сеулга учиб кетаётган Korean Air ширкатига қарашли самолёт учувчисининг кўзи лазер нури ёрдамида олингани тегишли идоралар тарафидан ўрганилмоқда.

Жорий йилнинг 5 январида рўй берган воқеа ҳақида 12news.uz нашри 4 март куни ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига асосланиб хабар берди.

Хабарда айтилишича, ўтган йил давомида 5 та лазер нури ёрдамида амалга оширилган безорилик факти аниқланган.

Жумладан, 25 декабрда лазерли кўрсаткични Фарғона-Москва йўналишидаги самолёт учувчиларига йўналтирган фарғоналик фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилган.

Эслатамиз, 2013 йили Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси мамлакат ҳудудида ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида лазерли нур тарқатгичларни четдан олиб кириш ва сотишни тақиқлаган эди.

XS
SM
MD
LG