Линклар

Россия ҳарбий учоқлари Ирландия ҳаво ҳудудини бузиб кирди.

18 февраль куни Россияга қарашли ТУ-95 русумли икки бомба ташувчи учоқ Ирландия қирғоқларидан 40 километр узоқликда учиб ўтди, дея хабар беради Ирландия авиацияси расмийлари.

Натижада, бир йўловчи учоқ тўқнашиб кетмаслик учун ўз йўлини ўзгартиришга мажбур бўлган ва яна бир учоқ парвози кечиктирилган.

Йўловчи учоқлари ҳақида қўшимча маълумот берилгани йўқ.

Ирландия расмийларига кўра, Россия ҳарбий учоқлари ўз транспордерларини ўчириб қўйгани учун ҳаво йўналиши нозирлари уларни кузата олмаган.

Аввалроқ Британия Ташқи ишлар вазирлиги Россия ҳарбий учоқлари Британия ҳаво ҳудудида камида 12 соат давомида огоҳлантиришсиз парвоз қилиши сабабини тушунтиришни талаб қилганди.

НАТО айтишича, Ғарб ва Москва муносабатлари совуқлашиши баробарида Россия ҳарбий учоқлари томонидан НАТОга аъзо давлатлар ҳаво ҳудудларини бузиб ўтиш ҳоллари кескин ортмоқда.

XS
SM
MD
LG