Линклар

logo-print

Amnesty International Эрон ҳукуматидан ўлимга ҳукм этилган олти нафар суннийни қатл этмасликни сўради.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ушбу халқаро ташкилотга кўра, 4-март куни дорга осилиши кутилган олти шахс ҳозирда очлик амалига қўл урган.

Мазкур шахслар “Худога ширк келтириш”да айбдор деб топилиши ортидан ўлим жазосига ҳукм этилди, дейди Amnesty International.

Маҳкумлар оила аъзолари ўз яқинларини сўнгги бор кўриш учун Караж шаҳридаги қамоқхонага йўл олганлар.

Маҳкумлардан тўрт нафари 2009 йилда сунний руҳонийсини ўлдиришда айбдор деб топилган, бироқ улар қотилликдан бир неча ой олдин ҳибсга олинганликларини айтади.

Аксар аҳолиси шиа мазҳабига мансуб бўлган Эронда ҳозирда 33 нафар сунний ўлим жазосига ҳукм этилган.

Аммо улар сунний мазҳабида бўлганликлари учун нишонга олинганликларини даъво қилади.

XS
SM
MD
LG