Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:26

Вашингтон ва Теҳрон Швейцарияда Эрон ядровий дастурини муҳокама қилмоқда


Қўшма Штатлар ва Эроннинг юқори дипломатлари Швейцарияда Эрон ядровий дастури бўйича музокараларнинг учинчи кунини бошлади.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ўртасидаги музокаралар Исроил Бош вазири Бенжамин Нетяняҳу ядровий дастур юзасидан келишув Эронга “ядровий бомба яратишга йўл очади”, дея огоҳлантиришидан бир неча соат ўтиб бошланди.

Қўшма Штатлар ва яна беш давлат Эрон билан иқтисодий жазо чораларини енгиллатиш эвазига ядровий дастурни чекловчи битимни имзолашни истайди.

Нетаняҳунинг АҚШ Конгрессидаги чиқишига муносабат билдирган Президент Барак Обама Исроил Бош вазири бирон муқобил таклиф билан чиқмади, деб айтди.

Музокарачи томонлар март ойи охирига қадар битим лойиҳасини тайёрлаш ва 30-июнга қадар уни имзолашни мақсад қилган.

XS
SM
MD
LG