Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:49

Сахалин вилояти губернатори ҳибсга олинди


Россия Узоқ Шарқидаги Сахалин вилоятининг узоқ йиллик губернатори ҳибсга олиниб, кишанланган ҳолда Москвага олиб кетилди.

ФСБ хабарига кўра, Александр Хорошавин ва унинг шериклари коррупцияга алоқадорликда гумон қилинмоқда.

Россия матбуоти хабар беришича, Александр Хорошавин 4-март куни эрталаб уйида ўтказилган тинтув ортидан қўлга олинган.

Тинтув чоғида “йирик миқдорда нақд пул” топилган.

ФСБ Сахалин губернаторининг ҳибсга олиниши тафсилотини ҳозирча ошкор этмаётир.

Россия матбуотига кўра, Сахалин губернатори ҳибсга олиниши вилоятдаги икки йирик қурилиш ширкати – “Росстрой” ва “Энергострой” фаолияти устидан олиб борилаётган ишга боғлиқ бўлиши мумкин.

Мазкур икки ширкат раҳбарлари пулни ювиш ва солиқдан бўйин товлашда гумон қилиниб, вазифаларидан четлатилган.

55 ёшли Хорошавин Сахалинни 2007 йилдан буён идора этиб келаётганди.

XS
SM
MD
LG