Линклар

"Украина Халқаро Авиалиниялари" ширкати хабар беришича, ширкат Тошкентда ўз ваколатхонасини очди.

Ширкатга кўра, "Борисполь" аэропорти Жанубий Европа ва Исроилга сафар қилувчи транзит йўловчилар учун қулайдир.

"Ўзбекистон Ҳаво Йўллари" ва "Украина Халқаро Авиалиниялари” 2014 йил ёзида "Киев-Тошкент-Киев” йўналиши бўйича парвозларни "Борисполь" аэропорти орқали амалга оширишга келишиб олганди.

Ҳозирда мазкур йўналиш бўйича авиаширкатлар ҳафтасига икки парвозни амалга оширмоқда.

Ўтган йил Украина шарқидаги Донецк вилоятида Мазайзиянинг Boeing 777 учоғи ҳалокатга учраши ортидан "Ўзбекистон Ҳаво йуллари" Тошкентдан Киевга парвозларни "Борисполь" аэропорти орқали амалга оширишга қарор қилганди.

XS
SM
MD
LG