Линклар

Айирмачилар назорати остидаги Донецк шаҳрида кўмир конида юз берган портлашда ўнлаб инсон ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда.

Украина парламентининг спикери, Володимир Гройсман Засидайко кўмир конида фақат бир киши ўлганини тасдиқлашини айтди.

У 32 нафар кончи ҳалок бўлганини тасдиқлай олмаслигини айтди.

Гройсман 32 нафар кончи йўқолганлар рўйхатига киритилганини маълум қилди.

Аммо аввалроқ айирмачилар сўзчиси портлашда 33 инсон ҳалок бўлгани ва яна 30 нафар инсон конда қолиб кетганини айтганди.

Хабарларга кўра, 14 нафар инсон жароҳат олган.

Шарқий Украина Россия дастаклаган исёнчилар ва ҳукумат кучлари ўртасидаги можаро оқибатда вайронага айланди.

Апрель ойидан буён камида 6 минг инсон ҳалок бўлди.

12 февралда имзоланган оташкесим ортидан жанглар суръати бир оз пасайгани айтилади.

XS
SM
MD
LG