Линклар

logo-print

Қозоғистон: Ўзбекистон маҳкумларни топширишдан бош тортмоқда


Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида маҳкумларни топшириш ҳақидаги Конвенция имзоланмаган

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида маҳкумларни топшириш ҳақидаги Конвенция имзоланмаган

CA NEWS агентлигининг Қозоғистон матбуотига таяниб хабар беришича, Ўзбекистон қозоғистонлик маҳкумларни Қозоғистонга топширишдан бош тортмоқда.

Қозоқ матбуотига кўра, мамлакат Бош прокуратураси айни масалани икки мамлакат президентлари мулоқоти кун тартибига кўтариб чиқишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон ҳозирга қадар Қозоғистон билан маҳкумларни топшириш ҳақидаги Конвенцияни имзоламаган.

Қозоғистон парламентида чиқиш қилган Бош покурор биринчи муовини Иоган Меркель айни масала юзасидан ўтган ҳафта Қозоғистон президенти маъмуриятига мактуб йўлланганини айтди.

Унинг билдиришича, ҳаммаси бўлиб хориждан Қозоғистонга 25 нафар фуқаро қайтарилган.

Ҳозирда хорижий мамлакатлар қамоқхоналарида икки мингга яқин қозоғистонлик жазо ўтамоқда, дея билдирди Иоган Меркель.

XS
SM
MD
LG