Линклар

Тожик мухолифати фаоли 17 йилга қамалди


Тожикистон Олий Суди биноси

Тожикистон Олий Суди биноси

Душанбеда суд тожик мухолифати фаоли Умеджон Cолеҳовни президентни ҳақорат қилиш, қўпорувчиликка чақириш ва фаолияти тақиқланган “Группа-24” ҳаракатига аъзоликда айбдор деб топиб, 17 йилга озодликдан маҳрум этди.

Бундан ташқари Исмоил Сомоний туман маҳкамаси Умеджон Солеҳовга озодликка чиққач, беш йил давомида ҳар қандай бизнес билан шуғулланишни тақиқлади.

Солеҳов ўтган октябрда Россияда Имомали Раҳмон истеъфосини талаб қилган тожик муҳожирлари йиғинида иштирок этиши ортидан ҳибсга олинганди.

Аммо, суд пайтида Солеҳов ҳеч қачон “Группа-24” аъзоси бўлмаганини айтган.

Тожикистонда экстремист ташкилотлар сирасига киритилган “Группа-24” мухолифат етакчисига айланган тадбиркор Умарали Қувватов томонидан асос солинган.

Ўтган йил тожик расмийлари “Группа-24” ҳаракати ижтимоий тармоқлар орқали ҳукуматга қарши намойишларга чақириши ортидан юзлаб веб саҳифаларни беркитиб ташлаганди.

Бир пайтлар Президент Имомали Раҳмон оиласи билан яқин ришталарга эга бўлган Умарали Қувватов 2007 йилда Тожикистонни тарк этди.

Ҳозирда унинг Туркияда экани ишонилади.

XS
SM
MD
LG