Линклар

Москвада ўзбеклар исёнидан сўнг ФМСнинг 15 ходими ишдан бўшатилди


Москвада хориж фуқароларини вақтинча сақлаш марказида ишловчи Федерал Миграция хизматининг 15 ходими мазкур марказда сақланаётган ўзбеклар ўз томирларини кесишга ҳаракат қилгани ортидан ишдан олинди.

“Вести ру” нашрининг билдиришича, бу воқеа февраль ойида бўлиб ўтган. Инцидентдан сўнг марказга Ўзбекистон элчихонаси вакиллари ҳамда ҳуқуқ фаоллари ташриф қилган эди.

“Бу воқеа юзасидан текширув ўтказилди. Марказнинг барча раҳбарлари, жами 15 одам ишдан олинди”, деб билдирди “Интрефакс” агентлигига ФМСнинг Москва бошқармаси раҳбари Ольга Кириллова.

У ўз интервьюсида томирларини кесмоқчи бўлган одамлар аввал бир неча марта судлангани ҳақида гапириб ўтди. “Бу одамлар ўзларини ҳудди қамоқда ўтиргандай тутиб, энг оддий талабларни ҳам бажаришдан бош тортмоқда ва марказга тақиқланган нарсаларни олиб кирмоқда”, деди Москва ФМС раҳбари.

XS
SM
MD
LG