Линклар

logo-print

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлги Жазони ўташ бош бошқармаси сўнгги амнистия туфайли 3135 одам жиноий жазони ўташдан озод қилингани ҳақида маълумот тарқатди.

Амнистия тўғрисидаги қарор 2014 йилнинг 14 ноябрида Сенат томонидан тасдиқланган эди. Мазкур амнистия туфайли озод қилинганлар сони 2013 йилдаги амнистияга қараганда 202 нафарга кам бўлди.

Расмий хабарда айтилишича, жазони ўташдан озод қилинганлар орасида 42 хорижлик ҳам бор. Уларнинг 11 нафари Қозоғистон, 10 нафари Тожикистон, 9 нафари Россия, 2 нафари Туркия, 1 нафари Хитой ва 1 нафари Украина фуқаросидир.

Жазони ўташдан озод қилинганлар орасида, шунингдек, нафақа ёшидаги 14 одам, 9 ногирон, 42 аёл ва 60 нафар вояга етмаган шахс ҳам бор.

XS
SM
MD
LG