Линклар

logo-print

Нью - Йорк мэри Билл де Бласио 4 март куни мусулмон байрамлари шаҳар мактаблари календарига киритилгани ҳақида баёнот берди.

“Бугун биз Ийд ал Адха ва Ийд ал Фитрни Нью Йорк мактабларининг байрамлар рўйхатига киритдик ва бу бизнинг шаҳримиз ранг-баранглигини бойтади”, деб ёзди мэр ўз Твиттер саҳифасида.

NBC news нашрининг хабар беришича, Бласио мэрликка сайланиш жараёнида мусулмонларнинг икки ҳайитини байрамлар рўйхатига киритиш ҳақида ваъда берган. Шаҳарнинг мусулмон жамоатчилиги бир неча йиллардан бери мэриядан бу ишни амалга оширишни талаб қилиб келаётган эди.

Нью - Йоркда таҳминан 600 мингдан 1 миллионгача мусулмон яшайди. 2008 йилда ўтказилган тадқиқотда шаҳардаги давлат мактабларида 100 минг мусулмон талаба ўқиши аниқланган. Бу эса Нью - Йоркдаги ҳар 10 талабадан бир нафари мусулмон эканини англатади.

XS
SM
MD
LG