Линклар

Украинада 5 март мотам куни деб эълон қилинди


Засядко конидан қутқарилган кончилардан бири.

Засядко конидан қутқарилган кончилардан бири.

Украина президенти Петро Порошенко 5 мартни Донецкдаги Засядко шахтасида ҳалок бўлган кончилар хотираси учун мотам куни деб эълон қилди.

4 март куни Донецкдаги украин расмийлари кондаги ҳалокат туфайли 33 одам қурбон бўлганини билдирган эди. Украина ҳукумати шахтада қутқарув ишларини олиб бориш имкониятидан маҳрум эканини айтмоқда. Чунки мазкур кон Россия томонидан қўллаб-қувватланаётган айримачилар назорати остидадир.

Украина Бош вазири Арсений Яценюк “Донецк исёнчилари 60 украин қутқарувчисини шахтага киритмагани" ҳақида баёнот берди ва Москвани "зудлик билан айримачиларга қутқарувчиларга тўсқинлик қилмаслик ҳақида кўрсатма бериш"га чақирди.

Исёнчилар эса расмий Киевдан ёрдам кўрсатиш ҳақида ҳеч қандай таклиф бўлмаганини иддао қилмоқда.

Исёнчилар конда 24 шахтёр ҳалок бўлгани, 9 кончи эса бедарак йўқолгани ҳақида маълумот тарқатган.

Засядко шахтасида чоршанба куни эрталаб метан гази портлагани хабар қилинган. Мазкур конда ўтган асрнинг 90-йиллари охиридан бошлаб то шу кунгача бахтсиз ходисаларда 200 кончи ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG