Линклар

logo-print

Халқаро ташкилотларнинг талабларига қарамай Эронда курд миллатига мансуб бўлган олти сунний мусулмон дорга осиш орқали қатл этилди.

Норвегиядаги Эрон инсон ҳуқуқлари гуруҳи сунний мусулмонлар 4 март куни Теҳрондан узоқ бўлмаган Караж шаҳри қамоқхонасида қатл қилинганини билдирди.

3 март куни Amnesty International халқаро ташкилоти сунний мусулмонларни қатл этмаслик талаби билан чиққан эди.

Мазкур шахслар “Худога ширк келтириш”да айбдор деб топилиши ортидан ўлим жазосига ҳукм этилган.. Маҳкумлардан тўрт нафари 2009 йилда сунний руҳонийсини ўлдиришда айбдор деб топилган, бироқ улар қотилликдан бир неча ой олдин ҳибсга олинганликларини айтади.

Аксар аҳолиси шиа мазҳабига мансуб бўлган Эронда ҳозирда 33 нафар сунний ўлим жазосига ҳукм этилган.

XS
SM
MD
LG