Линклар

АҚШ ва Эрон ядровий дастур бўйича уч кунлик музокараларни якунлади


Жон Керри ва Муҳаммад Зариф Швейцарияда ўтган музокаралардан сўнг.

Жон Керри ва Муҳаммад Зариф Швейцарияда ўтган музокаралардан сўнг.

АҚШ давлат котиби Жон Керри ва Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Теҳрон иядровий дастури бўйича уч кунлик музокараларни якунлади.

Зариф 4 март куни Швейцариянинг Монтре шаҳрида ўтган музокара якунланганидан сўнг журналистларга сўзлашувларда муайян даражада силжиш бўлганини, аммо “ҳали иш кўп” эканини айтди. Керри эса музокаралар мураккаб бўлганини билдирди.

Керри ва Зариф 15 март куни музокараларни давом эттиради.

АҚШ ва яна беш давлат Эронга нисбатан санкцияларнинг юмшатилиши эвазига Теҳрон ядровий дастури чекланиши юзасидан музокараларни олиб бормоқда.

Ғарб Теҳрон ядровий қурол устида иш олиб бораётганини иддао қилаётир. Эрон эса ўз дастури тинчлик мақсадларида амалга оширилаётганини айтиб, бу иддаоларни рад этиб келади.

XS
SM
MD
LG