Линклар

logo-print

Саакашвили Сенаторларга Украинани қурол билан таъминлаш шартлигини айтди


Михаил Саакашвили.

Михаил Саакашвили.

Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили 4 март куни АҚШ Сенатининг ташқи ишлар бўйича қўмитасида ўтказилган тингловда Қўшма Штатларни Украинани оғир ҳарбий техника қуроллари билан таъминлашга чақирди.

Саакашвили айни пайтда Украина президенти Петро Порошенконинг маслаҳатчиси лавозимида ишламоқда.

Сентадаги тингловда Саакашвили Украина оғир ҳарбий техникага мухтожлик сезаётганини, бу қуролларсиз Украина деган давлат йўқ бўлиб кетиш хавфи остида эканини айтди. Саакашвили аввалданоқ Россия Украинани босиб олиши мумкинлигини башорат қилганини эслатиб ўтди.

Собиқ президент Қўшма Штатлар Украинани қуроллантириш учун Европадаги иттифоқчилари билан ҳамкорлик қилиши керак, деган фикрни рад этди ва АҚШнинг бундай позициясини Германия қўллаб-қувватламаслиги мумкинлигига ишора қилди.

Саакашвилига кўра, Россия Украина шарқидаги ва жанубидаги катта ҳудудни эгаллаб олишга ҳамда Киевда давлат тўнтариши уюштиришга ҳаракат қилади.

Россия мухолифатчиси Гарри Каспаров эса Сенатдаги тингловда Путин Борис Немцовнинг ўлдирилишида билвосита роль ўйнаганини иддао қилди. Унга кўра, бунга Немцов Россия Украина шарқига ҳарбийларини киритгани ҳақида далилларни йиғаётгани сабаб бўлган.

Украина шарқида Россия ҳарбийлари мавжудлиги тўғрисида исбот ва далиллар кўпаяётганига қарамай, Путин бунинг аксини исботлашга ҳаракат қилиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG