Линклар

logo-print

Ўш прокуратураси 4 диний ташкилот фаолиятини тақиқлашни талаб қилмоқда


Ўш вилоят прокуратураси “Жабҳат-ан-Нусра”, “Котибат ал Имом ал Бухорий”, “Жаннат ошиқлари” ва “Исломий давлат” гуруҳи фаолиятини Қирғизистонда тақиқлаш юзасидан Ўш шаҳар судига ариза киритди.

“Мазкур ташкилотлар Ироқда 2006 йилда 11 радикал гуруҳ бирлашуви натижасида ташкил этилгани аниқланди. Бу ташкилотлар Қирғизистон фуқароларини йўлдан уриш ва Сурияга жўнатиш билан шуғулланмоқда”, дейилади прокуратура аризасида.

Айни пайтда Қирғизистонда “Хизбут Таҳрир”, “Туркистонни озод қилиш ҳаракати”, “Шарқий Туркистон ислом партияси”, “Туркистон исломий ҳаракати”, “Ўзбекистон исломий ҳаракати”, “Ал Қойида”, “Толибон”, “Курдистон Халқ Конгресси”, “Жиҳодчилар” ҳаракати каби 12 ташкилот фаолияти тақиқланган.

XS
SM
MD
LG